Пиллачилик ривожида янги босқич Элликқалъа туманида.

Сўнгги йилларда республикада пиллачилик соҳасини ривожлантириш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг турларини кенгайтириш, шунингдек, пиллачилик тармоғи корхоналарининг экспорт ва инвестиция фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Чунончи, ипак қурти уруғини тайёрлаш бўйича ҳам кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш ишлари тизимли йулга қуйилган.


Чунки узоқ йиллар давомида ипак қурти уруғчилиги тармоғининг ривожланишини орқага тортаётган оғриқли муаммолар тўпланиб қолган эди. Ихтисослаштирилган маҳаллий ипак қурти ишлаб чиқарувчи корхоналар технологиялари ҳам жисмонан, ҳам маънан эскиргани, улар томонидан тайёрланаётган ипак қурти уруғи бир неча ўн йилдан буён бир авлодга тегишли экани, наслли дурагай навлар яратиш борасида изланишлар олиб борилмагани сифатга ҳам, ҳосилдорликка ҳам салбий таъсир кўрсатган. Шу сабабли “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси Хитойлик ҳамкорлар билан Элликқалъа туманида “ВЕСТ СИЛК ВОРМ СЕЕД ПРО” маъсулияти чекланган жамиятини ташкил қилди.


Бугун “Қирққиз” Овул фуқаролар йиғини да янгидан ташкил қилинган бу жамиятнинг очилиш тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирга Элликқалъа тумани ҳокими Сейдамат Авезов, туман ҳокими ўринбосарлари, пилла етиштириш ва пилла уруғини етиштиришга дахлдор Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳридан ташриф буюрган маъсул раҳбарлар туманимиздаги тегишли соха вакиллари шунингдек, пиллакорлар иштирок қилдилар