Туманда Президент қарори ижроси амалда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 сентябрдаги “Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3928-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июн кунги кенгайтирилган видео-селектор йиғилишида берган топшириқлари ижроси юзасидан туманда бўш турган, фойдаланилмаётган бино ва объектлардан самарали ҳамда оқилона фойдаланиш, инвестициялар киритиш, замонавий ишлаб чиқаришни ташкил этилиши юзасидан туман ишчи гуруҳ тузилиб, ишчи гуруҳ томонидан хатловдан ўтказиш, мавжуд электрон базани янгилаш, улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича ишлари олиб борилмоқда.
Юқоридаги қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда бугунги кунда бўш турган бино ва иншоотлар негизида ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ёки бошқа фаолият турлари амалга оширилмаганлиги сабабли мулкдорларга нисбатан таъсирчан солиқ механизми қўлланиши мумкин.
Таъкидлаш лозимки, тадбиркорлик субъектларининг инвестиция лойиҳаларини муваффақиятли амалга оширишда кўмаклашиш, мулкдорларнинг ўзларига тегишли бўш турган ишлаб чиқариш майдонларидан оқилона ва мақсадли фойдаланиш бўйича масъулиятини кучайтириш борасида ҳозирги кунда изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Мазкур ҳолат янги иш ўринлари яратиш имкониятининг йўқотилишига, ишлаб чиқариш қувватларининг маънан эскириши ва жисмонан емирилишига олиб келаётган бўлиб, улардан оқилона фойдаланишни ташкил этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чораларни кўришни талаб этмоқда.
Қилинаётган ушбу ишлар фаолият кўрсатмаётган, фойдаланилмасдан турган объектлар мулкдорларининг мазкур объектлардан оқилона ва мақсадли фойдаланилиши бўйича масъулиятини кучайтириш, шунингдек, корхоналарни фаол хўжалик фаолиятига жалб этиш ҳамда шу асосда янги иш ўринларини яратиш имкониятини беради.

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan