Туман ҳокимлигида қишлоқ хўжалиги масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 8 июл куни туман ҳокими С.Авезов бошчилигида қишлоқ хўжалиги масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, таъминотчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ҳамда пахта-ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Кун тартибида 2019 йил ҳосили учун экилган ғўза майдонларини озиқлантириш ва агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш, шунингдек, ғалладан бўшаган майдонларда такрорий экин экиш ишларнинг бориши ҳамда 2020 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини жойлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Йиғилиш кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan