Туманда қишлоқ хўжалиги бўйича семинар бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 7 июн куни туманда ғалладан бўшаган майдонларда такрорий экин экиш, ғўза майдонларини шарбат усулида суғориш ва қатор ораларига ишов бериш ишларининг бориши бўйича семинар ўтказилди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Тешаев, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири И.Юнусов, туман ҳокими, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати С.Авезов, туман ҳокимининг ўринбосарлари, хизмат кўрсатувчи ва таъминотчи корхона раҳбарлари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этишди.

Семинар сўнгида тегишли ташкилот раҳбарларига кўрсатма ва вазифалар белгиланиб берилди.

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan