Туманда «Халқаро Олимпия куни” муносабати билан тадбир бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 6 июл куни тумандаги “Жалолиддин Мангуберди” номли истороҳат боғида «Халқаро Олимпия куни” муносабати билан туман ҳокимлиги ташаббуси ва Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Вояга етмаганлар ишлари бўйича туман комиссияси, туман Халқ таълими бўлими, туман Маданият бўлими, “Баркамол авлод” болалар марказлари ҳамкорлигида “Ватан тараққиётига ҳисса қўшаман” шиори остида тадбир ўтказилди.
Тадбирда спортнинг стол тенниси, шашка ва шахмат, карате, кураш турлари, бадиий ижодиёт йўналишининг тўқиш, мунчоқли безак, ёш мусаввирлик, санъатнинг доира, миллий чолғулар, анъанавий ижрочилик турлари ҳамда бошланғич техник моделлаштириш бўйича чиқишлар ва кўргазмалар бўлиб ўтди.
Тадбирда фаол иштирок этган ёшлар туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan