Халқ депутатлари Элликқалъа тумани Кенгашининг навбатдаги қирқинчи сессияси ўтказилди

Жорий йилнинг 4 июл куни халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги қирқинчи сессияси ўтказилди.

Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Элликқалъа туманидаги Халқ қабулхонаси мудираси, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тумандаги корхона ва ташкилотлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок қилдилар.

Кун тартибида сектор раҳбарларининг 2019 йил II-чораги давомида ҳудудларда амалга оширилган ишлари тўғрисидаги ҳисоботлари, туман давлат солиқ инспекцияси, молия бўлими ва туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг ҳисоботлари тингланди.

Сессия кун тартибидаги масалалар халқ депутатлари туман кенгашининг депутатлари томонидан бир овоздан мақулланди.

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan