Туманда гидропоника технологияси асосида иссиқхона қурилишига тамал тоши қўйилди

Жорий йилнинг 4 июл куни туманимиздаги “Қорақалпоқ агро импекс” масъулияти чекланган жамияти томонидан замонавий гидропоника технологияси асосида иссиқхона лойиҳасини қурилишига тамал тоши қўйилди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 7,1 млн. АҚШ долларини ташкил қилиб, янгидан 170 та иш ўринлари яратилади, лойиҳа асосан икки босқичда амалга оширилади.

Биринчи босқич жорий йилнинг декабр ойида ишга туширилади, бунда 2,1 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағлар ўзлаштирилиши хисобига 4 гектар майдонда иссиқхона ташкил этилади ва 50 та янги иш ўринлари яратилади.

Иккинчи босқич 2020 йилда ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, бу босқичда жами 5,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар ўзлаштирилиши хисобига 10 гектар майдонда иссиқхона ташкил этилиши, натижада 120 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган

Мазкур лойиҳа йиллига 2800 тонна сабзавот маҳсулотларини етиш қувватига эга бўлиб, етиштирилган маҳсулотлар асосан экспортга йўналтирилади ва йилига 3-3,5 млн. АҚШ доллари миқдорида маҳсулотлар экспорт қилинади.

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan