Туманда “Обод қишлоқ” дастури ижроси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 февралдаги “Обод қишлоқ” дастурини 2019 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4201-сонли қарорига асосан туманимиздаги “Қирққиз” овули обод қишлоқга айлантирилади.

Жорий йилнинг 11 июн куни қарор ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокими С.Авезов бошчилигида “Қирққиз” овулида амалга оширилаётган ишлар жойида ўрганилди.

Мазкур дастур асосида “Қирққиз” овулининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш ва ҳудудни комплекс ривожлантириш, йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларида қурилиш ва ободонлаштириш ишларининг бориши кўздан кечирилди.

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan