Туманда қишлоқ хўжалиги масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 10 июн куни туман ҳокими С.Авезов бошчилигида қишлоқ хўжалиги масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда, Қорақалпоғистон Республикаси агроинспекция бошлиғи А.Юлдашев, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, таъминотчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ҳамда пахта-ғаллачилик, боғдорчилик ва сабзавотчилик йўналишидаги фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Кун тартибидаги масала ғалладан бўшаган ерларда агротехник тадбирларни ўтказиш ва қисқа муддатда такрорий экин экиш ишларини якунлаш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Йиғилиш кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan