Туманимизда “Бешта муҳим ташаббус”нинг иккинчи ташаббус натижалари

Барчамизга маълумки жорий йилнинг 19 март куни муҳтарам Президентимиз бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус бугунги кунда долзарб аҳамият касб этмоқда.
Мазкур 5 та ташаббуснинг иккинчисида ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган ташаббуснинг ижросини таъминлаш мақсадида, туманимиздаги корхона ва ташкилотларнинг ёш ходимлар ўртасида спортнинг футбол тури бўйича туман биринчилиги мусобақаси ўтказилди.
Мусобақада жами 16 та жамоалар туман биринчилиги учун куч синашди.
Мусобақа натижаларига кўра -ўринни «Элликкалъа нефт базаси» УК, 2-ўринни туман мажбурий ижро бюроси, 3-ўринни Бўстон ижтимоий-иқтисодий касб-хунар коллежи эгаллаб, туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan