Туманда ўқув семинар бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 8 июн куни туманда Фуқаролар йиғинлари ходимлари учун ўқув семинари ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 15 февралдаги КҚ-507-III-сонли “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорлари асосида жорий йилнинг 1-18 май кунлари тумандаги фуқаролар йиғинлари раислигига сайловлар очиқ, ошкоралик ва шаффофлик тамойилларига асосланиб бўлиб ўтди. Сайловлар натижаларига кўра тумандаги 36 та фуқаролар йиғинларидан 19 тасига янгидан раислар сайланди.
Фуқаролар йиғинлари ходимлари учун соҳага оид қонун хужжатлари билан таништириш ва кўникмаларини шакллантириш мақсадида жорий йилнинг 8 июн куни туман ҳокимлиги катта йиғилишлар залида ўқув семинари ташкил этилди.
Ўқув семинарини туман ҳокими С.Авезов очиб берди ҳамда олиб борди. Семинар давомида туман ҳокими ўринбосарлари томонидан соҳалар бўйича соҳага оид қонун хужжатлари ҳамда ҳамкорликда қилиниши лозим бўлган ишлар тўғрисида тушунчалар берилди.
Семинарлар июн ойи давомида ҳар хафтанинг шанба куни ўтказилиши режалаштирилган.

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan