Туманда “Ватанни севмоқ иймондандир” шиори остида тадбир ўтказилди

Жорий йилнинг 8 июн куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 19 мартда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 12 сонли баёнида кўрсатилган 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги Жалолиддин Мангуберди номидаги истироҳат боғида туман Ҳокимлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази Элликқалъа туман бўлинмаси, туман Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда “Ватанни севмоқ иймондандир” шиори остида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда спортнинг стол тенниси, волейбол, шашка ва шахмат турлари бўйича, бадиий ижодиёт йўналишининг тўқиш, мунчоқли безак, ёш мусаввир турлари бўйича, санъатнинг доира, миллий чолғулар, анъанавий ижрочилик турлари бўйича ҳамда бошланғич техник моделлаштириш бўйича чиқишлар ва кўргазмалар ташкил қилинди.

Тадбирда фаол иштирок этган ёшлар туман ҳокимлиги томонидан фаҳрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan