Туманда “Суд ва ёшлар” учрашуви ўтказилди

Туманда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Элликқалъа туман Кенгашининг ташаббуси билан “Суд ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Маъмурий ишлар бўйича туман Суди раиси, Жиноят ишлари бўйича туман Суди ва туман Адлия бўлими масъул ходимлари иштирок қилиб, ўқувчи-ёшларга юртимизда суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, ёшлар ўртасида содир этилаётган жиноятлар таҳлили, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларни олдини олиш чоралари юзасидан тушунчалар берилди.
Уюшмаган ёшлар ўртасидаги жиноятчиликни олдини олиш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини янада кучайтириш лозимлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни оширишга доир тадбирларни ташкил этишда ижтимоий шериклик принципларидан кенг ва унумли фойдаланиш кераклиги таъкидланди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашув давомида ёшларни қизиқтирган саволларига судиялар томонидан атрофлича тушунтиришлар берилди.

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan