Туманда ғалла ўрим-йиғими бошланди

Жорий йилнинг 6 июн куни туманимизда 2019 йил ҳосили учун экилган ғалла майдонларидаги ҳосилни нес-нобут қилмасдан ўриб-йиғиб олиш мақсадида кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси М.Ерниязов, Қорақалпоғистон Республикаси Прокурори Х.Каримов, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири А.Темирханов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича котибият бошлиғи З.Зиядуллаев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари С.Хожаметов, Қишлоқ хўжалиги вазири И.Юнусов, туман ҳокими С.Авезов, сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилот ҳамда фермер хўжалик раҳбарлари иштирок этдилар. 

Туманимиз миришкор деҳқонларига 3 минг 350 гектар майдондага  ғалла ҳосилини қисқа муддатда ўриб-йиғиб олиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Ғалла ҳосилини қисқа муддатларда ўриб-йиғиб олиш мақсадида отрядлар ташкил қилиниб, уларга юқори унумли комбайнлар, юк автомобиллари ва кўчма устахона ҳамда ёқилғи ташиш воситалари бириктирилган.

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan