Туманда сайёр қабул бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 4 июн куни туман ҳокими, 1-сектор раҳбари С.Авезов раислигида навбатдаги сайёр қабул “Қизилқум” овулида бўлиб ўтди.
Сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Элликкалъа тумани халқ қабулхонаси мудираси А.Раззакова, туман ҳокими ўринбосарлари ҳамда корхона ва ташкилот раҳбарлари шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда “Қизилқум” овули фуқаролари иштирок қилдилар.
Аҳоли томонидан кўтарилган муаммо ва таклифлар тингланиб уларнинг ечими бўйича тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди. Муаммоларнинг кўпчилиги шу ернинг ўзида ечимини топди.

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan