Туманда сайёр қабул бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 31 май куни туманда сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида шартнома муносабатларини мувофиқлаштириш ва давлат харидларини шакллантириш бошқармаси бошлиғи Б.Қувоқов, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири И.Юнусов, туман ҳокими, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати С.Авезов, туман ҳокимининг ўринбосарлари ва тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда барча йўналишдаги фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этишди.
Сайёр қабул давомида фермер хўжаликлари раҳбарлари томонидан кўтарилган муаммо ва таклифлар тингланиб, уларнинг ечими бўйича тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди ҳамда айрим муаммолар шу ернинг ўзида ечимини топди.


Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan