Тумандаги “Ибн Сино” ва “Тошкент” маҳаллаларида Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 14 май куни туманимизнинг “Ибн Сино” ва “Тошкент” маҳаллаларида Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ошкоралик ва холислик тамойиллари асосида ўтказилди.

“Ибн Сино” маҳалласида ўтказилган сайловда уч нафар номзодлар орасидан Хониязов Бахрам Базарбаевич 84,8 фоиз овоз олиб “Ибн Сино” маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимига сайланди.

“Тошкент” маҳалласида ўтказилган сайловда икки нафар номзодлар орасидан Ходжаметов Айбек Сабурович 77,2 фоиз овоз олиб “Тошкент” маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимига сайланди.

Leave a Reply

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan