Тумандаги “Чуқурқоқ” маҳалласида Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 11 май куни туманимизнинг “Чуқурқоқ” маҳалласида Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ошкоралик ва холислик тамойиллари асосида ўтказилди.

“Чуқурқоқ” маҳалласида ўтказилган сайловда уч нафар номзодлар орасидан Туркменбаев Ерназар Кайпназарович 68,9 фоиз овоз олиб “Чуқурқоқ” маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимига сайланди.

Шунингдек сайлов жараёни билан биргаликда муҳтарам юртбошимизнинг 5 та ташаббуси доирасида ёшларни китобга бўлган қизиқиши ва уларнинг саводхонлигини ошириш мақсадида китоб улашиш тадбири ўтказилди.

Leave a Reply

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan