Туманда сайёр қабул бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 11 май куни туманда Қорақалпоғистон Республикаси Прокурори Х.Каримов раислигида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда туман ҳокими, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати С.Авезов, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари ва тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок қилдилар.

Сайёр қабул давомида аҳоли томонидан кўтарилган муаммо ва таклифлар тингланиб уларнинг ечими бўйича тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди ҳамда айрим муаммолар шу ернинг ўзида ечимини топди.

Шунингдек, сайёр қабулда тумандаги кам таъминланган, ногиронлиги бўлган эҳтиёжманд оилаларга ногиронлик аравачалари ва маиший техникалар топширилди.

Leave a Reply

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan