Тумандаги “Навоий” овули ва “Ифтихор” ва “Кичик Гулдурсун” маҳаллаларида Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 10 май куни туманимизнинг “Навоий” овули ва “Ифтихор” ва “Кичик Гулдурсун” маҳалларида Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ошкоралик тамойили асосида ўтказилди.

“Навоий” овулида ўтказилган сайловда уч нафар номзодлар орасидан Хусинов Азат Саъдуллаевич 57,7 фоиз овоз олиб “Навоий” овул фуқаролар йиғини раиси лавозимига сайланди.

“Ифтихор” маҳалласида ўтказилган сайловда уч нафар номзодлар орасидан Давлетов Махмуд Ходжибаевич 61,9 фоиз овоз олиб “Ифтихор” маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимига сайланди.

“Кичик Гулдурсун” маҳалласида ўтказилган сайловда уч нафар номзодлар орасидан Ниязимбетов Умирбек Атабекович 53,07 фоиз овоз олиб “Кичик Гулдурсун” маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимига сайланди.

Leave a Reply

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan