Тумандаги “Тоза боғ” овули, “Жасорат” ва “Навбахор” маҳаллаларида Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 8 май куни туманимизнинг “Тоза боғ” овули, “Жасорат” ва “Навбахор” маҳаллаларида Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ошкоралик ва холислик тамойиллари асосида ўтказилди.

“Тоза боғ” овулида ўтказилган сайловда уч нафар номзодлар орасидан Байназаров Анвар Қаландарович 88,7 фоиз овоз олиб “Тоза боғ” овул фуқаролар йиғини раиси лавозимига сайланди.

“Жасорат” маҳалласида ўтказилган сайловда уч нафар номзодлар орасидан Халбаев Куанышбай Курбанбаевич 65,9 фоиз овоз олиб “Жасорат” маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимига сайланди.

“Навбахор” маҳалласида ўтказилган сайловда тўрт нафар номзодлар орасидан Атабаев Мансурбек Турабаевич 51,4 фоиз овоз олиб “Навбахор” маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимига сайланди.

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan