“Ташаббус-2019” кўрик танловининг туман босқичи бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 7 май куни “Ташаббус-2019” кўрик танловининг туман босқичи шу билан биргаликда “Бандлик ярмаркаси” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4231-сонли қарори ижроси юзасидан таъминотчи корхоналар томонидан маҳсулотлар кўргазмаси ўтказилди.

Тадбирни туман ҳокими С.Авезов очиб берди ва ўз сўзида тадбиркорларнинг ташаббусларини қўллаб қувватлаш ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг турларини кўпайтириш ва сифатини яхшилаш шунингдек, рақобатбардошлигини ошириш лозимлиги тўғрисида гапириб, “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида туманимиз аҳолисини тадбиркорликка кенг жалб қилиш натижада аҳолининг даромадларини ошириш, ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиши лозимлигини айтиб ўтди.

Тадбир давомида бешта йўналиш бўйича энг яхши ташаббускор тадбиркорлар Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

Тадбир иштирокчилари эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Leave a Reply

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan