Туманда 9-май “Хотира ва қадрлаш” куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 7 май куни туманда 9-май “Хотира ва қадрлаш” куни муносабати билан “Аждодларни хотирлаш – муқаддас қадрият”, “Эътибор ва ғамхўрлик – инсоний бурч” шиори остида байрам тадбири ўтказилди.

Байрам тадбирида сектор раҳбрлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари, корхона ва ташкилот раҳбарлари, афғон уруши қатнашчилари, меҳнат фахрийлари ва ҳарбийлар иштирок қилдилар.

Тадбирни туман ҳокими С.Авезов очиб берди ва байрам билан барчани табриклаб, иккинчи жахон уруши ва афғон уруши қатнашчиларига ўзининг самимий тилакларини билдирди.

Тадбир давомида мотамсаро она ҳайкали ҳамда афғон уруши қатнашчилари ҳотира майдонига гулчамбарлар қўйилди, шунингдек байрам концерт дастури ташкил қилиниб сахна кўринишлари, куй ва қўшиқлар ижро қилинди.

Тадбир давомида афғон уруши қатнашчиларига туман ҳокимлиги томонидан қимматбахо эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир сўнгида қатнашувчиларга байрам дастурхони ёзилди.

 

Leave a Reply

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan