Тумандаги “Гулдурсун”, “Қизилқум” овуллари ва “Сахтиён” шаҳарчаларида Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 7 май куни туманимизнинг “Гулдурсун”, “Қизилқум” овуллари ва “Сахтиён” шаҳарчаларида Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ошкоралик тамойили асосида ўтказилди.

“Гулдурсун” овулида ўтказилган сайловда уч нафар номзодлар орасидан Хамраев Абдраим Мадраимович 51 фоиз овоз олиб “Гулдурсун” овул фуқаролар йиғини раиси лавозимига сайланди.

“Сахтиён” шаҳарчаси ўтказилган сайловда уч нафар номзодлар орасидан Кадиров Рахматилла 53,1 фоиз овоз олиб “Сахтиён” шаҳарча фуқаролар йиғини раиси лавозимига сайланди.

“Қизилқум” овулида ўтказилган сайловда уч нафар номзодлар орасидан Ражапов Шароп Умирбекович 81 фоиз овоз олиб “Қизилқум” овул фуқаролар йиғини раиси лавозимига сайланди.

Leave a Reply

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan